Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентнинг 2026 йил 10 июлдаги тегишли фармони билан Сардор Умурзоқов Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинлов муносабати билан у Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган. Шунингдек, давлат раҳбарининг мазкур стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозими бутунлай тугатилган.
Маълумот учун, Сардор Умурзоқов Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимида 2025 йилнинг июль ойидан буён фаолият юритиб келаётган эди. У ушбу лавозимга тайинланишидан аввал давлат раҳбарининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Шерлиев Муродбек Шерлиев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати xавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланганди. Полковник Шерлиев мазкур лавозимга қадар ушбу хизмат бошлиғининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар мавжуд емас