Загрузка
Загрузка
Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонлик фуқаро жабрланди
Ҳодисалар

Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонлик фуқаро жабрланди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ижтимоий тармоқларда Россия Федерацияси таркибидаги Чувашия Республикаси ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, тарқалган ушбу ахборот мутлақо асоссиздир. Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси тақдим этган расмий маълумотларга кўра, мазкур йўл ҳалокатида жабрланган ўзбекистонлик фуқаро тирик ва айни пайтда у туман касалхонасида тиббий назорат остида даволанишни давом эттирмоқда.

Шифокорларнинг берган баёнотига таянилса, беморнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда ва у олган жароҳатлар ўртача оғирлик даражасига эга. Жабрланувчига зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ жорий вазият Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Бундан олдин июнь ойида Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги кўмагида Қозоғистонда оғир аҳволда қолган беш нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг




Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...