Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон дипломатлари Қозоғистондан беш нафар юртдошимизга ватанга қайтишда ёрдам беришди
Жамият

Ўзбекистон дипломатлари Қозоғистондан беш нафар юртдошимизга ватанга қайтишда ёрдам беришди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Июнь ойида Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги кўмагида Қозоғистонда оғир аҳволда қолган беш нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди.

"Дунё" АА хабарига кўра, ёрдам кўрсатилганлар орасида оғир касалликка чалинган фуқаролар, оғир моддий аҳволга тушиб қолганлар, шунингдек, болали ва молиявий қийинчиликларга дуч келган ёлғиз оналар бор.

Бош консулхона ходимлари уларни уйларига қайтаришни ташкиллаштиришди. Репатриация харажатлари Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги маблағлари ҳисобидан қопланади.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Болгарияда оғир моддий ва ижтимоий аҳволга тушиб қолган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилганди. Репатриация Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги томонидан амалга оширилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...