Тошкент шаҳри туманларидан бирида ишлаб чиқариш биноси ёниб кетди
Ҳодисалар

Тошкент шаҳри туманларидан бирида ишлаб чиқариш биноси ёниб кетди

50

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 14 июль куни эрталабдан ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Юнусобод туманида содир бўлган йирик ёнғин видеолари тарқала бошлади. Маълум бўлишича, ёнғин 17-шаҳар шифохонаси яқинидаги кўприк ёнида жойлашган целлофан пакетлар ишлаб чиқариш корхонасида содир бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин ҳақидаги сигнал соат 07:39 да келиб тушган. Беш дақиқада ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб келди. Ёнғинни ўчириш соат 08:51 да якунланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...