Загрузка
Загрузка
Россия қамоқхоналаридаги ўзбекистонликлар урушга ёлланса, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди
Жамият

Россия қамоқхоналаридаги ўзбекистонликлар урушга ёлланса, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия қамоқхоналарида жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари хорижий ҳарбий тузилмалар (масалан, хусусий ҳарбий компаниялар) сафига қўшилмаслик ҳақида қатъий огоҳлантирилди. Бу ҳақда Южно-Сахалинскдаги 1-сонли колонияга борган Бош консуллик дипломатлари маълум қилди.

"Дунё" ахборот агентлигининг ёзишича, ҳозирда ушбу қамоқхонада 11 нафар ватандошимиз сақланмоқда. Дипломатлар уларнинг яшаш ва овқатланиш шароитларини кўздан кечириб, соғлиғидан хабар олишди. Маҳкумлар умумий шароитлардан нолишмаган, фақат уйдагиларини соғинишганини айтиб, жазонинг қолган қисмини Ўзбекистонда ўташ учун ватанга қайтаришларини (экстрадиция қилишларини) сўрашган. Консуллар уларга бу борада ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини тушунтирди.

Шу билан бирга, учрашувда маҳкумларга урушга ёлланма аскар бўлиб бориш Ўзбекистон қонунчилигига кўра оғир жиноят эканлиги яна бир бор эслатилди.

Бу шунчаки қуруқ огоҳлантириш эмас — яқинда Наманганда худди шундай ҳолат бўйича суд ҳукми чиқди. Россия томонида туриб урушда қатнашган 32 ёшли наманганлик эркак Жиноят кодексининг 154-моддаси ("Ёлланиш") ва 154-1-моддаси ("Чет эл давлатларининг ҳарбий ёки полиция хизматига кириш") билан айбдор деб топилиб, узоқ муддат

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...