Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг дастлабки уч ойи давомида республика йўлларида жами 1 102 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Ички ишлар вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, содир бўлган тўқнашувларнинг 346 таси (31,4 фоизи) инсон ўлими билан якунланган.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, йўллардаги фожиаларнинг асосий қисми ҳайдовчилар томонидан оддий қоидаларга амал қилмаслик оқибатида келиб чиқмоқда.
Ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари қуйидагича тақсимланган:
- 32,9% — белгиланган ҳаракат тезлигини ошириш;
- 22,4% — светофор талабларига риоя қилмаслик;
- 13,6% — пиёдаларга йўл бермаслик;
- 4,2% — ҳайдовчининг руль бошқарувида ухлаб қолиши.
ИИВ ҳисоботида таъкидланишича, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ўлим билан боғлиқ ҳолатларни камайтириш тизимнинг энг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Ўзбекистонда ЙТҲ натижасида 2200 га яқин одам вафот этганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили 1,1 миллион инсон йўлларда ҳалок бўлади. ЙТҲлар нафақат инсоний фожиа, балки иқтисодий йўқотиш ҳамдир — авариялар оқибатида айрим давлатлар ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) 3–5 фоизини йўқотади.

Изоҳлар мавжуд емас