Загрузка
Загрузка
АҚШда "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендианти Муҳаммадюсуф Фахриддинов вафот этди
Ҳодисалар

АҚШда "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендианти Муҳаммадюсуф Фахриддинов вафот этди

106
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШнинг Stony Brook University университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба Муҳаммадюсуф Фахриддинов вафот этди. Ҳозирда маҳаллий тергов идоралари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жамғарма матбуот хизматининг маълумотларига кўра, марҳум компьютер технологиялари ва информатика йўналиши бўйича бакалавриат босқичининг 4-курсида ўқиётган эди. У жамғарманинг намунали стипендиантларидан бири сифатида эътироф этилган. Дастлабки тахминларга кўра, ўлимга юрак фаолияти билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган бўлиши мумкин, бироқ бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмади.

"Эл-юрт умиди" жамғармаси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда консуллик идоралари билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини Ватанга олиб келиш бўйича барча ташкилий масалаларни ўз назоратига олган. Жамғарма раҳбарияти талабанинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Ҳодисанинг асл сабаблари АҚШ ваколатли органларининг якуний хулосаларидан сўнг маълум қилиниши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 10 март куни ҳам Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова вафот этганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...