Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга кондиционер импорти 11,5 фоизга ошди
Ҳодисалар

Ўзбекистонга кондиционер импорти 11,5 фоизга ошди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Мамлакатда кузатилаётган иссиқ об-ҳаво шароитида совутиш ускуналарига бўлган талаб ташқи савдо кўрсаткичларида ҳам ўз аксини топмоқда. Миллий статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки беш ойи (январь-май) давомида Ўзбекистонга хориждан умумий қиймати 19,7 миллион долларга тенг бўлган 132 691 дона кондиционер олиб келинган. 

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда импорт ҳажми 13,7 минг донага ёки 11,5 фоизга ошганини кўрсатмоқда.

Хусусан, Ўзгидромет хизмати агентлиги мамлакат ҳудудида дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилганди. Унга кўра, бугун ва келаётган шанба ҳамда якшанба кунлари республика бўйлаб қуруқ ва сезиларли даражада - 43 градус иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон бозорига энг кўп кондиционер етказиб берган давлатлар рейтингида Хитой Халқ Республикаси яққол устунлик билан биринчи ўринни эгаллади — мазкур давлатдан 128 021 дона маҳсулот импорт қилинган. 

Кейинги ўринлардан мос равишда Қозоғистон (4 644 дона) ва Туркия (17 дона) жой олган бўлса, қолган бошқа давлатлар ҳиссасига жами 9 дона совутиш ускунаси тўғри келган. 

Бу рақамлар мамлакатда маиший техника импортида Хитой ишлаб чиқарувчиларининг мавқеи нақадар юқори эканини яна бир бор тасдиқлайди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...