Загрузка
Загрузка
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво кескин исиб, ҳарорат 43 даражагача кўтарилади
Ҳодисалар

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво кескин исиб, ҳарорат 43 даражагача кўтарилади

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзгидромет хизмати агентлиги мамлакат ҳудудида дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, бугун ва келаётган шанба ҳамда якшанба кунлари республика бўйлаб қуруқ ва сезиларли даражада иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 

Мамлакатнинг катта қисмида ҳаво асосан кам булутли бўлса-да, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши ва кучли шамол туфайли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари кундузи ҳаво ҳарорати аксарият вилоятларда 37–40 даражагача кўтарилса, шимол, жануб ва чўл зоналарида иссиқ янада кучайиб, 41–43 даража атрофида бўлади. Кечаси ва эрта тонгда эса нисбатан салқин ҳаво сақланиб, ҳарорат 22–27 даражани ташкил этади. 

Об-ҳаво асосан қуруқ кечиши айтилаётган бир пайтда, фақат айрим тоғли ҳудудларда ва 12 июль куни Фарғона водийсининг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Шунингдек, синоптиклар шамол тезлиги шарқдан сониясига 7–12 метрдан 11–12 июль кунлари баъзи жойларда 13–18 метргача кучайиши, бу эса айрим ҳудудларда чанг-тўзонларни келтириб чиқаришидан огоҳлантирмоқда. 

Бундан ташқари, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида яшовчи аҳоли сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши хавфидан эҳтиёт бўлишлари сўралади. 

Пойтахт Тошкентда эса об-ҳаво асосан кам булутли бўлиб, кундузи ҳарорат 38–40 даража иссиқ, кечаси эса 23–25 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.




Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...