Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилган кикбоксинг бўйича Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижа қайд этди. Терма жамоа 36 та олтин, 22 та кумуш ва 14 та бронза медалини қўлга киритиб, умумий ҳисобда 72 та мукофотга сазовор бўлди.
Мусобақада дунёнинг 32 давлатидан 1000 нафардан ортиқ спортчи иштирок этган. Ўзбекистонлик спортчилар юқори маҳорат намойиш этиб, умумжамоа ҳисобида етакчилардан бирига айланган.
Ғолиблар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинган. Уларни федерация мутасаддилари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари қарши олиб, келгуси мусобақаларда омад тилашган.

Изоҳлар мавжуд емас