Загрузка
Загрузка
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилади
Дунё

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакат бошқарув тизимини тубдан ўзгартирувчи ислоҳотни эълон қилди. Унга кўра, яқин йилларда мамлакатдаги барча вилоят ва туманлар бекор қилиниб, уларнинг ўрнида 20 та округ ташкил этилади.

Новқат тумани аҳолиси билан учрашувда давлат раҳбари амалдаги 44 та туман ва 34 та шаҳар ўрнига йириклаштирилган 20 та округ ташкил этилишини маълум қилган. Ушбу ислоҳотнинг асосий мақсади — ҳудудларнинг мустақил бошқарувини таъминлаш ва уларни давлат бюджети дотациясидан (кўмагидан) чиқаришдир.

"Якунда вилоятлар ва туманлар бекор қилиниб, фақатгина 20 та округ қолади. Айтиш мумкинки, янги форматдаги 20 та вилоят пайдо бўлади. Биз айнан шу мақсад сари кетяпмиз", — деган Садир Жапаров.

Мазкур тарихий ислоҳот дарҳол бутун мамлакат бўйлаб жорий этилмайди. Дастлаб битта округ синов (пилот) тариқасида ташкил этилиб, унинг самарадорлиги 2-3 йил давомида кузатилади. Агар янги тизим ўзини оқласа ва ҳудуд мустақил равишда иқтисодий ривожланишга эришса, қолган ҳудудларда ҳам вилоят ва туманлар тугатилади.

Шу қаторида Қирғизистонда маъмурий ислоҳотларнинг биринчи босқичи доирасида кўплаб майда овул (қишлоқ) ҳудудлари ўзаро бирлаштирилиб, йириклаштирилган. Гарчи аҳоли ўртасида дастлабки эътирозлар кузатилган бўлса-да, давлат раҳбари ушбу босқични муваффақиятли деб баҳолаган.

Мутахассисларнинг фикрича, бу қадам давлат аппаратини ихчамлаштириш, бюрократияни камайтириш ва маҳаллий бошқарувга кўпроқ эркинлик беришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қирғизистон Ҳарбий прокуратураси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбарияти ва собиқ мулозимлар орасида кенг кўламли ҳибсга олиш амалиётларини ўтказмоқда. Мазкур жараён 2026 йилнинг февраль ойида Президент Садир Жапаров томонидан МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевнинг лавозимидан озод этилиши ортидан бошланган кадрлар ревизиясининг давоми бўлган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...