Загрузка
Загрузка
Чилида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди
Дунё

Чилида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди

2
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Чилининг мис қазиб олиш бўйича йирик маркази — Антофагаста ҳудудида 25 май куни кучли ер қимирлаши қайд этилди. АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 109 километр чуқурликда жойлашган. 

Расмий маълумотларга кўра, табиий офат натижасида инсонлар жабрланмаган ва муҳим инфратузилма объектларига зарар етмаган. Зилзила оқибатида кончилик саноати фаолиятида қисқа муддатли узилишлар кузатилган. Хусусан, мамлакатнинг давлатга қарашли Codelco компанияси электр таъминотидаги узилишлар ва кўриш даражасининг пасайиши сабабли айрим конларда ишларни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган. 

Шунга қарамай, "BHP" ва Antofagasta каби йирик кончилик компаниялари зилзила уларнинг ишлаб чиқариш жараёнларига таъсир қилмаганини билдирган. 

Чили Фавқулодда вазиятлар агентлиги (SENAPRED) маълумотларига кўра, ҳудудда айрим кўчкилар кузатилган бўлса-да, ҳолат назорат остида. Кончилик компаниялари ўз хавфсизлик протоколларига мувофиқ объектларни кўздан кечириш ишларини олиб борган. Калама шаҳрида электр ва сув таъминотида қисқа муддатли узилишлар рўй берган, бироқ умумий инфратузилма барқарорлиги сақланиб қолган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...