Осиёда COVID-19 нинг янги тўлқини тарқалмоқда. Гонконг ва Сингапур чораларни кучайтирмоқда
Дунё

Осиёда COVID-19 нинг янги тўлқини тарқалмоқда. Гонконг ва Сингапур чораларни кучайтирмоқда

57

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Осиё мамлакатларида COVID-19 билан касалланишнинг ўсиши яна қайд этилмоқда. Касалланиш ҳолатларининг сезиларли ўсиши Гонконг ва Сингапурда кузатилмоқда.

Bloomberg нашри маълумотларига кўра, сўнгги ойларда минтақада вирус юқтирганлар сони ортиб бормоқда, бу эса вирус тарқалишининг янги тўлқинларига олиб келмоқда. Гонконг ва Сингапур расмийлари аҳолини яна бир бор эмланишга чақирмоқда ва хавф остида бўлган фуқароларга қайта эмланиш зарурлигини эслатмоқда.

13 май куни Гонконг соғлиқни сақлаш маркази вакили  Оу Цзяжун касалланиш даражаси ўтган йилнинг апрелидан бери максимал кўрсаткичларга етганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шифохоналарга мурожаатлар сони, касалхонага ётқизилганлар сони, шунингдек, оқова сувларда вирус миқдори ошган.

Ўз навбатида, Сингапур ҳам юқори тайёргарлик ҳолатида. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир йил ичида биринчи марта касалланиш бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди: 27 апрелдан 3 майгача янги ҳолатлар сони аввалги ҳафтага нисбатан 28 фоизга, касалхонага ётқизилганлар сони эса 30 фоизга ошди.

Сингапур ҳукумати аҳолини хавфсизлик чораларига риоя қилишга ва жамоат жойларида ниқоблардан фойдаланишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгрессида коронавирус Хитой лабораториясида яратилгани айтилганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...