Загрузка
Загрузка
Reuters: Ҳўрмуз бўғозини миналардан тозалашга 50 кунгача вақт кетиши мумкин
Дунё

Reuters: Ҳўрмуз бўғозини миналардан тозалашга 50 кунгача вақт кетиши мумкин

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ғарб давлатлари мутахассислари баҳолашича, Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ текшириш ва хавфсиз деб эълон қилиш учун 40–50 кунгача вақт талаб этилиши мумкин. Бўғозда эҳтимолий қолдирилган денгиз миналарини аниқлаш ва зарарсизлантириш ишлари махсус кемалар ҳамда сувости дронлари ёрдамида амалга оширилади. 

Маълумотларга кўра, ҳозирча минтақада қанча мина мавжудлиги ва уларнинг аниқ жойлашуви бўйича ишончли маълумотлар йўқ. Германия Ҳарбий-денгиз кучларининг 11 июнь куни тайёрлаган ҳисоботида АҚШ ва Буюк Британия разведка маълумотларига таяниб, Ҳўрмуз бўғози атрофида тўртта эҳтимолий миналаштирилган ҳудуд мавжудлиги қайд этилган. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳатто битта денгиз минасининг ўзи ҳам йирик ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин. Шу боис халқаро юк ташувчи компаниялар ва суғурта ташкилотлари хавфсизлик бўйича тўлиқ кафолатлар берилмагунча мазкур йўналишдаги қатновларни тўлиқ тиклашга шошилмаслиги мумкин. 

Денгиз транспорти соҳасида фаолият юритувчи V.Group компанияси раҳбари Рене Кофод-Олсеннинг сўзларига кўра, денгиз миналари нафақат кемалар, балки инсонлар ҳаёти учун ҳам жиддий хавф туғдиради. 

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришилганини ва Ҳўрмуз бўғози қисман қайта очилганини маълум қилган эди. Унинг билдиришича, 19 июндан бошлаб бўғоз орқали ҳаракат тўлиқ тикланиши режалаштирилган

Бироқ соҳа экспертлари хавфсиз кема қатновини қайта йўлга қўйиш учун сиёсий келишувнинг ўзи етарли эмаслигини, минтақада мина хавфини бартараф этиш ишлари яна бир неча ҳафта давом этиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...