Загрузка
Загрузка
Болгарияда қийин аҳволда қолган 6 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди
Ҳодисалар

Болгарияда қийин аҳволда қолган 6 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Болгария Республикасида мураккаб моддий ва ижтимоий вазиятга тушиб қолган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси кўрсатилган амалий ёрдам натижасида Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди. 

Фуқароларни қайтариш операцияси Истанбулдаги Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилган.  Кўрсатилган консуллик-ҳуқуқий кўмак натижасида ўзбекистонликлар 2026 йилнинг 16 июнь куни беғараз асосда Ўзбекистонга учиб келишди ва оила аъзолари бағрига соғ-саломат етиб боришган. 

Шу муносабат билан, Бош консулхона ва Миграция агентлиги хорижга ишлаш учун кетаётган фуқароларни яна бир бор огоҳликка чақирган: Чет элга кетишдан олдин иш берувчи, воситачи ташкилот ва меҳнат шартномаси шартларини диққат билан текширишни сўраган. 

Шунингдек, барча ҳужжатларни қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштириш ва фақат расмий, ишончли манбалар орқали иш топиш, шубҳали таклифларга ишониш ва тегишли ҳужжатларсиз хорижга чиқиш оғир ҳуқуқий ҳамда ижтимоий муаммоларга сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланган. 

Бундан олдин Туркия ҳудудида қидирувда бўлган икки Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...