Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Хитой энергетика, геология ҳамда инфратузилма соҳаларида қиймати миллиардлаб долларлик янги қўшма лойиҳаларни амалга оширади
Сиёсат

Ўзбекистон ва Хитой энергетика, геология ҳамда инфратузилма соҳаларида қиймати миллиардлаб долларлик янги қўшма лойиҳаларни амалга оширади

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Хитой Миллий энергетика бошқармаси раҳбари Ван Хунчжи бошчилигидаги йирик компаниялар ва молия институтлари делегациясини қабул қилди. Учрашувда China Energy, China Datang, Sinoma, CNNC каби етакчи корпорациялар ҳамда Хитой Эксимбанки ва Bank of China вакиллари билан ўзаро манфаатли янги ташаббуслар муҳокама қилинди. 

Музокаралар давомида икки томонлама иқтисодий алоқалар жуда юқори суръатда ривожланаётгани, хусусан, йилнинг ўтган даврида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард доллардан ошгани ва Хитойдан 8 миллиард доллардан зиёд тўғридан-тўғри инвестициялар ўзлаштирилгани алоҳида эътироф этилган. Бугунги кунда мамлакатимизда 6 мингга яқин қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. 

Янги келишувлар доирасида фотоэлектр станциялари қувватини кенгайтириш, агроволтаикани жорий этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш орқали энергия олиш ҳамда замонавий маълумотлар марказларини (data-centers) барпо этиш лойиҳалари жадаллаштирилади. Шунингдек, истиқболли конларда биргаликда геология-қидирув ишларини олиб бориш, ирригация тизимларини модернизация қилиш, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автойўллар ва ГЭСлар қуриш бўйича Хитойнинг йирик банклари билан молиявий ҳамкорлик кенгайтирилади. 

Делегация аъзолари Ўзбекистондаги қулай инвестиция муҳитини юқори баҳолаб, барча келишувларни тўлиқ амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар. 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 26,3 миллиард долларни ташкил этган. Бу даврда Хитой мамлакатнинг энг йирик савдо ҳамкори сифатида биринчи ўринни сақлаб қолганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...