Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 5 июль куни эрталаб Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида шу йилнинг 28 февралида АҚШ ва Исроилнинг ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлган мамлакат Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳамда унинг оила аъзолари хотирасига бағишланган расмий жаноза намози бўлиб ўтди. Март ойи давомида ҳужумлар тўхтамагани сабабли қолдирилган ушбу маросимда юз минглаб маҳаллий аҳоли ва хорижлик зиёратчилар иштирок этди.
Маросимда Эроннинг олий раҳбарияти, жумладан, Президент Масъуд Пезешкиан, Ислом инқилоби муҳофази корупуси (ИИМК) қўмондони Аҳмад Воҳидий, парламент спикери Муҳаммад Багер Ғалибоф ва суд ҳокимияти раҳбари Моҳсен Эжеи қатнашди. Шунингдек, 3 июль куни ўтказилган расмий видолашув тадбирида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этган эди.
Али Хоманаий билан хайрлашиш тадбирлари кейинги босқичда Эроннинг Қум шаҳрида, шунингдек, Ироқнинг Нажаф ва Карбало зиёратгоҳларида давом эттирилиши режалаштирилган. Олий раҳбарнинг жасади шу ҳафтанинг пайшанба куни, яъни 9 июль куни унинг туғилган маскани ҳисобланган Машҳад шаҳрида тупроққа топширилади.

Изоҳлар мавжуд емас