Загрузка
Загрузка
Трамп ўз фармони билан "Америка овози" ва "Озодлик радиоси" радиостанциялари фаолиятини тўхтатди
Дунё

Трамп ўз фармони билан "Америка овози" ва "Озодлик радиоси" радиостанциялари фаолиятини тўхтатди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Дональд Трамп АҚШ Глобал медиа агентлигида (USAGM) қисқартиришлар ўтказишни топширган. Унинг фармонидан сўнг, расмийлар "Озод Европа/Озодлик радиоси" (RFE/RL) ни молиялаштиришни бас қилган ва "Америка овози" эфирни тўхтатган. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

RFE/RL президенти ва ижрочи директори Стивен Капус бу қарорни "Америка душманларига совға", деб атаган.

"Эрон оятуллалари, Хитой коммунистик етакчилари, Москва ва Минскдаги автократлар "Озодлик" очилганидан 75 йил ўтиб, унинг ўлимини нишонлашади. Рақибларимизнинг ғалабаси уларни кучлироқ, Американи эса кучсизроқ қилади," - дея таъкидламоқда Капус.

Унинг сўзларига кўра, "Озодлик радиоси" ўзининг бутун тарихи давомида икки партия томонидан кенг қўллаб-қувватланган ва у бўлмаса, ёпиқ жамиятлардаги 50 миллионга яқин одам Америка ва дунё ҳақидаги холис маълумотлардан маҳрум бўлади.

Грант маблағларини тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжатни USAGM раҳбарининг катта маслаҳатчиси Кари Лейк имзолаган. Унга кўра, 15 мартдан бошлаб "Озодлик"ни молиялаштириш расман тўхтатилади.

Шу муносабат билан "Америка овози" медиа корпорацияси ўз ходимларига ҳақ тўланадиган маъмурий таътилга ўтиш тўғрисида хабарнома жўнатган. "Америка овози" директори Майкл Абрамовицнинг маълум қилишича, бундай хатларни 1,3 мингга яқин киши олган.

"83 йил ичида биринчи марта афсонавий "Америка овози" жим бўлиб қолди", - деди у.

Халқаро журналистлар ҳамжамиятлари "Америка овози" ва "Озод Европа/Озодлик радиоси"ни ҳимоя қилишган. Хусусан, "Чегара билмас мухбирлар" (RSF) ташкилоти Трампнинг бу қарорини қоралаб, у бутун дунёда матбуот эркинлигига таҳдид солаётганини қайд этган. У АҚШ Конгресси ва халқаро ҳамжамиятни "бу мисли кўрилмаган қадамга қарши чоралар кўришга" чақирган.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Илон Маск "Америка овози" ва "Озодлик радиоси"ни ёпишга чақирган эди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...