Загрузка
Загрузка
Фаррух Зокиров "Йил одами - 2016" мукофотига сазовор бўлди
Маданият

Фаррух Зокиров "Йил одами - 2016" мукофотига сазовор бўлди

1035
Загрузка
Машҳур хонанда ва бастакор, "Ялла" гуруҳи асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров XXI умуммиллий дастури доирасида "Йил одами — 2016" мукофотига сазовор бўлди. Тақдирлаш маросими Украинадаги Опера ва балет миллий академик театрида бўлиб ўтди, деб хабар беради "Жаҳон" АА.

Театрга йиғилганлар севимли артистларини илиқ қарши олдилар. Томошабинлар илтимосига биноан Фаррух Зокиров "Чойхона" ва "Учқудуқ" қўшиқларини куйлади ва маросим меҳмонлари уни тик туриб олқишладилар.

"Йил одами" умуммиллий дастури директори Аркадий Райцин Украинада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон халқ артисти Фаррух Зокировнинг мухлислари жуда кўп эканлигини билдирди.

"Бу ерда яхши мусиқа ва бетакрор ижрочилик замонлар оша яшаб келишини исботлаган "Ялла" гуруҳи ижодини жудаям севишади", — деди у.
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+