Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон фонд биржасида шакар нархи тушиб кетди
Ҳодисалар

Ўзбекистон фонд биржасида шакар нархи тушиб кетди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Деҳқон бозорларида ва йирик чакана савдо тармоқларида шакарнинг чакана нархи ўтган даврга нисбатан пасайган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Энди бозорларда ва дўконларда бир килограмм шакар 13 минг сўмдан сотилмоқда.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси шакар маҳсулотлари нархини назорат қилиш ва нархларни барқарор ушлаб туриш учун зарур чораларни кўриши ҳақида хабар берган.

Таъкидлаш керакки, ички бозорда шакарга бўлган эҳтиёж йилига ўртача 600-650 минг тоннани ташкил этади, умумий қуввати 1,2 миллион тоннадан ортиқ бўлган шакар ишлаб чиқарадиган маҳаллий корхоналар бу эҳтиёжни бемалол қоплай оладилар.

Маҳаллий заводларнинг омборларида 22 минг тонна тайёр шакар ва 83 минг тонна хом ашё сақланмоқда, июнь ойига қадар яна 153 минг тонна хом ашё етказиб берилади. Бундан ташқари, 2024 йилнинг биринчи чорагида республикага асосан Россия, Қозоғистон ва Белоруссиядан 65,5 минг тонна шакар олиб келинган.

Шу билан бирга, 16 апрелдан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан фонд бозорига қўйилган шакар маҳсулотларининг кунлик ҳажми 20 фоизга (2100 тоннадан 2500 тоннагача) ошган, дастлабки нархи эса 6 фоизга (13 600 сўмдан 12 860 сўмгача) камайган.

16 апрель ҳолатига кўра, маҳаллий корхоналар биржада бошланғич нархи 12,8 минг сўм бўлган 2,5 минг тонна шакар маҳсулотларини жойлаштиришган, уларнинг 88 фоизи (2,2 тонна) 1 килограмм учун 13 039 сўм нархда сотилади.

Айтиш керакии, ҳар йили мамлакатда шакарга талаб катта бўлиши кутилмоқда. Анъанага кўра, бу ёзга тўғри келади, яъни мамлакатда мураббо тайёрлаш мавсуми бошланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+