Загрузка
Загрузка
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми қарийб 23 триллион сўмга етди
Иқтисод

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми қарийб 23 триллион сўмга етди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 22,8 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич мамлакатда рақамли иқтисодиёт ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг барқарор ўсиб бораётганини акс эттиради. Сектор таркибида эса энг катта улуш компьютер дастурлаштириш хизматларига тўғри келиб, 46,5 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, телекоммуникация хизматлари 29,9 фоиз, ахборот соҳасидаги хизматлар 14,7 фоиз, нашриёт хизматлари 6,6 фоиз, бошқа хизматлар эса 2,3 фоиз улушга эга бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 48,2 триллион сўмни ташкил этганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...