Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов дарахтларни кесиш ҳолатларига муносабат билдириб, агар бу ишлар жамоат манфаатига хизмат қиладиган лойиҳалар доирасида амалга оширилса, уни "фожеа" сифатида баҳоламаслик кераклигини айтди.
Ҳокимнинг таъкидлашича, дарахтлар заруратсиз кесилса, бу салбий ҳолат ҳисобланади. Бироқ аҳоли манфаатига қаратилган инфратузилма ёки қурилиш лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишларга кенгроқ нуқтаи назардан қараш лозим.
"Агар бир дарахт кесилган бўлса, бу албатта яхши эмас. Лекин уни фожеага айлантирмаслик керак. Қаерда жамоат манфаати юқори бўлса, ўша томонга қараш керак", — деган Шавкат Умрзоқов.
Шунингдек, пойтахт ҳокими Тошкентда дарахт экиш учун имкониятлар кўплигини, экологик муҳитни яхшилаш бўйича ишлар давом эттирилишини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, шаҳарда кўкаламзорлаштириш ва экологик муҳитни яхшилашга қаратилган лойиҳалар изчил давом эттирилади.

Изоҳлар мавжуд емас