Загрузка
Загрузка
Очилганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган "Marg‘ilon City"да кафеллар тўкила бошлади
Ҳодисалар

Очилганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган "Marg‘ilon City"да кафеллар тўкила бошлади

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марғилон шаҳрида яқинда фойдаланишга топширилган 35 миллион долларлик Marg‘ilon City мажмуасининг кириш қисмида жойлашган арка конструкциясида кафел қопламаларнинг синиб, тўкила бошлагани ҳақида ижтимоий тармоқларда видео тарқалди. Ҳолат аҳоли ўртасида қурилиш сифати ва хавфсизлик масалалари бўйича муҳокамаларни кучайтирмоқда.

28 апрель куни шахсан Президент Шавкат Мирзиёев "Бурҳониддин Марғиноний" илмий-маърифий ва туризм мажмуасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этганди. Ушбу муҳташам обида Фарғона водийсининг маънавий ҳаёти ва туризм салоҳиятини юксалтиришда муҳим стратегик қадам бўлиши таъкидланган эди.

Бироқ ҳали қурилганига бир йил ҳам бўлмаган мажмуа нурашни бошлаган. Видеотасвирларда арка қисмида кафелларнинг қисман кўчиб тушгани, айрим жойларда эса қопламада шикастланиш аломатлари пайдо бўлгани акс этган. Фойдаланувчилар бу ҳолат пиёдалар ҳаракати хавфсизлигига оид хавотирларни ҳам билдиришмоқда.

Маълумот учун, Marg‘ilon City Mall & Residence мажмуаси Марғилон шаҳри Наврўз маҳалласидаги "Янги Ўзбекистон" массиви ҳудудида барпо этилган бўлиб, у тўлиқ фойдаланишга топширилган.

Лойиҳа доирасида 35 миллион доллар атрофидаги инвестиция асосида савдо маркази, 12, 14 ва 16 қаватли 11 та турар жой биноси, жами 785 та хонадон, шунингдек, болалар майдончаси ва автотураргоҳлар қурилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрлардан кейин ҳам ҳозирча масъул ташкилотлар томонидан арка қисмида кузатилган бузилишлар юзасидан расмий изоҳ берилмаган.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...