Загрузка
Загрузка
“Электрон тижорат” билан шуғулланаётган тадбиркорлар 2021 йил 1 январдан виртуал касса тизимига  ўтишлари  мумкин
Иқтисод

“Электрон тижорат” билан шуғулланаётган тадбиркорлар 2021 йил 1 январдан виртуал касса тизимига ўтишлари мумкин

1298
Загрузка

 Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Электрон тижорат” билан шуғулланаётган тадбиркорлар 2021 йил 1 январдан виртуал кассадан фойдаланишга   ўтишлари мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан муҳокамага қўйилган. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум     қилмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларни қўллаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритишни назарда тутмоқда.

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани экспертизадан ўтказиш учун ишчи гуруҳи таркиби белгиланиб, унинг таркибига “Киберхавфсизлик маркази”, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, давлат солиқ хизмати органлари, оператор ва бошқа ташкилотлар вакиллари киритилади.

2021 йил 1 январдан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти – “Электрон тижорат” билан шуғулланаётган субъектларни виртуал касса тизимига ўтказиш белгиланган.

Тадбиркорлик субъектлари виртуал кассадан фойдаланишга ўтганда, 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд қатъий белгиланган даромад солиғи суммасини виртуал кассани жорий этиш билан боғлиқ харажатлар суммасига камайтириш ҳуқуқи берилиши назарда тутилмоқда. Бунда камайтириладиган сумма БҲМнинг ўн бараваридан ошмаган миқдорда тақдим этилади.

Яна бир янгилик шундан иборатки, Онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида тўловнинг жами қўшилган қиймат солиғи суммаси акс этиши лозим. 

Онлайн-НКМ, виртуал кассалар ва Техник хизмат кўрсатиш марказларини Давлат реестрига киритиш учун ариза берувчиларнинг ваколатли орган махсус ҳисоб рақамига қўйиладиган захира суммаси банк ёки суғурта ташкилотлари кафолат хати асосида олти ой ичида шакллантирилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Маҳаллий онлайн НКМ ишлаб чиқарувчиларнинг реал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қурилмага қўйиладиган техник талаблардан “камида TFT LCD 800*480 сиғимли экранга эга бўлиш” талаби бекор қилинади.

ДСҚ маълум қилишича, қарор лойиҳасининг муҳокамаси жорий йилнинг 3 июнь кунигача давом этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+