Загрузка
Загрузка
Россия дизель ёқилғиси экспортига қўйилган тақиқни сентябрь охиригача узайтирди — Ўзбекистонга етказиб беришлар чекланмайди
Иқтисод

Россия дизель ёқилғиси экспортига қўйилган тақиқни сентябрь охиригача узайтирди — Ўзбекистонга етказиб беришлар чекланмайди

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Россия ҳукумати дизель ёқилғиси экспортига қўйилган тақиқни 2026 йил 30 сентябргача узайтирди. Бироқ халқаро ҳукуматлараро келишувлар доирасида амалга ошириладиган ёқилғи етказиб беришлар ушбу чекловдан мустасно. Бу Ўзбекистонга келишувлар асосида амалга оширилаётган нефт маҳсулотлари етказиб беришлари давом этишини англатади.

Қарор Россия ҳукумати томонидан қабул қилинди. Амалдаги тақиқнинг ишлаб чиқарувчилар учун муддати 31 август куни тугаши керак эди.

Чеклов дизель ва кема ёқилғиси, шунингдек, газойл экспортига тааллуқли. Халқаро ҳукуматлараро келишувлар доирасидаги етказиб беришлар ҳамда хорижий давлатларга гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида ёқилғи олиб чиқиш бундан мустасно.

Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Россия ва Ўзбекистон ўртасида нефть ва нефт маҳсулотлари етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро келишув амал қилади. Ҳужжат 2023 йил октябрь ойида имзоланган бўлиб, унинг доирасида Россиядан Ўзбекистонга нефт маҳсулотларини, жумладан, темир йўл орқали етказиб бериш механизми белгиланган.

Айнан шундай етказиб беришлар Россия томонидан белгиланган экспорт чекловларидан истисно ҳисобланади. Россия томони ҳам аввалроқ ёқилғи экспортига қўйилган чекловлар ҳукуматлараро келишувлар доирасида Ўзбекистонга амалга ошириладиган етказиб беришларга татбиқ этилмаслигини маълум қилган.

Россияда дизель ёқилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтириш ички ёқилғи бозорида барқарорликни таъминлаш зарурати билан изоҳланган.

Шу тариқа, тақиқнинг узайтирилиши ҳукуматлараро келишувлар асосида Ўзбекистонга амалга оширилаётган нефт маҳсулотлари етказиб беришларининг тўхтатилишини англатмайди.

Россияда бензин ва бошқа айрим нефт маҳсулотлари экспортига нисбатан ҳам чекловлар амал қилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...