Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Хитой товар айирбошлашни 30 миллиард долларга етказмоқчи
Сиёсат

Ўзбекистон ва Хитой товар айирбошлашни 30 миллиард долларга етказмоқчи

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Бишкек шаҳрида ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва технологик ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 18 миллиард долларга яқинлашган. Келгусида ушбу кўрсаткични 30 миллиард долларга етказиш бўйича янги маррани белгилаш таклиф этилди.

Айни пайтда Ўзбекистонда Хитой билан қўшма инвестиция лойиҳалари портфели қарийб 60 миллиард долларни ташкил этмоқда. Мамлакатимизда Хитой иштирокида 6 мингдан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда.

Учрашувда энергетика, кимё саноати, металлургия, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва юқори технологиялар соҳаларида саноат кооперациясини кенгайтириш истиқболлари белгиланди.

"BYD" компанияси билан электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик ҳам алоҳида қайд этилди. Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш режалари қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" стратегик темир йўлини қуриш ишлари самарали давом этаётгани таъкидланди. Ушбу йўналиш Евроосиё транспорт тизимининг муҳим бўғинига айланиши ҳамда "Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасидаги ўзаро боғлиқликни янада кучайтириши қайд этилди.

Туризм, маданият, таълим ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, Хитойда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш, қўшма таълим лойиҳаларини ривожлантириш ва ўзбек ёшлари учун Хитойда таҳсил олиш квоталарини ошириш режалари билдирилди.

Шу билан бирга, "Хитой – Марказий Осиё" форматидаги минтақавий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва келаси йил Хитойда бўлиб ўтадиган учинчи саммитга тайёргарлик кўриш масалаларига эътибор қаратилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...