Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 6 миллион сўмга чиқди. Йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича маълумотларни Миллий статистика қўмитаси тақдим этди. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Ҳудудлар орасида пойтахт ҳамон ишончли етакчилик қилмоқда - Тошкентда ўртача иш ҳақи 10,1 миллион сўмга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,8 фоизга кўпдир.
Кейинги ўринлардан қарийб 7,5 миллион сўм билан Навоий вилояти ва 5,7 миллион сўм билан Тошкент вилояти жой олган.
Биринчи ярим йилликда иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръати Тошкент шаҳрида қайд этилган - 120,2 фоиз. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти - 118,2 фоиз, Андижон вилояти - 117,6 фоиз, Фарғона вилояти - 116,8 фоиз ва Навоий вилояти - 116,2 фоиз.
Энг паст ўсиш суръатлари Жиззах (111,8%), Бухоро (112,3%) ва Хоразм (113,4%) вилоятларида кузатилмоқда.
Соҳалар кесимида иш ҳақининг ўсиш динамикаси санъат, кўнгилочар ва дам олиш соҳаси етакчилик қилаётганини кўрсатмоқда, бу ерда ўртача иш ҳақи 20,7 фоизга ошиб, қарийб 5 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Ўртача иш ҳақи даражаси бўйича молия ва суғурта фаолияти соҳаси етакчилик қилиб, у 16,2 миллион сўмдан ошади.
Энг паст ўртача иш ҳақи таълим соҳасида 4,14 миллион сўм, қурилиш ва умумий овқатланиш соҳасида қайд этилган бўлиб, ўсиш атиги 6,1 фоизни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5,8 миллион сўмни ташкил этганди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кўпдир.

Изоҳлар мавжуд емас