Загрузка
Загрузка
2026/2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул санаси ва тартиби эълон қилинди
Жамият

2026/2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул санаси ва тартиби эълон қилинди

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда умумтаълим мактабларининг биринчи синфига қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнидан бошланади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил қабул тизимида сезиларли кенгайиш кузатилмоқда.

Қабул 31 июлга қадар бириктирилган микроҳудуд доирасида амалга оширилади. 1 августдан 31 августга қадар эса микроҳудуддан ташқари (бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда) ҳудудларда жараён давом этади.

Шунингдек, бу йил давлат хизматлари орқали электрон қабул амалга ошириладиган туман ва шаҳарлар сони 64 тадан 135 тага, электрон тизимга уланган мактаблар сони эса 5 689 тага етказилган. Ота-оналар аризаларни my.gov.uz ёки my.maktab.uz порталлари орқали онлайн топширишлари мумкин.

Амалдаги қонунчиликка кўра, болалар 7 ёшга тўладиган йили мактабга қабул қилинади. Шунга кўра, 2026-2027 ўқув йилида 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар биринчи синфга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Маълумот учун, онлайн навбат олиш ва ариза топшириш жараёни ота-оналарга ортиқча оворагарчиликсиз фарзандларини мактабга жойлаштириш имконини беради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...