Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
Иқтисод

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. Аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини изчил юксалтиришга қаратилган ушбу ҳужжатга мувофиқ, мамлакатимизда ижтимоий тўловлар ҳамда иш ҳақи миқдори босқичма-босқич ошириб борилади.

Янги тартибга кўра, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб пенсия ва нафақалар, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бериладиган болалар нафақаси ҳамда моддий ёрдам тўловлари миқдори 7 фоизга кўпайтирилади. Шу кундан эътиборан, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 504 000 сўм, ёшга доир энг кам пенсия миқдори 983 000 сўм, ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса 1 083 000 сўм этиб белгиланди. 

Ижтимоий реестрга киритилган эҳтиёжманд оилаларга бериладиган ҳар ойлик моддий ёрдам миқдори 450 000 сўмга етказилди. Болалар нафақаси эса оиладаги фарзандлар сони ва ёшига қараб қайта ҳисобланади. Бунда 3 ёшгача бўлган биринчи фарзанд учун 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган фарзанд учун 295 000 сўм тўланади. Оиланинг иккинчи фарзанди учун 177 000 сўм, учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун эса 118 000 сўмдан қўшимча маблағ ажратилади.

Фармоннинг навбатдаги босқичида, 2026 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг стипендиялари миқдори ҳам 7 фоизга оширилади. Шунингдек, куздан бошлаб мамлакатимизда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 360 000 сўм этиб белгиланса, жарималар, солиқлар ва давлат божларини ҳисоблашда қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори 440 000 сўмга тенг бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...