Загрузка
Загрузка
Банклар томонидан мижозларнинг ҳисобварақлари ва омонатларига оид маълумотларни солиқ органларига тақдим этилиши мумкин
Иқтисод

Банклар томонидан мижозларнинг ҳисобварақлари ва омонатларига оид маълумотларни солиқ органларига тақдим этилиши мумкин

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ёки омонатларига (депозитларига) оид ахборотларни солиқ органига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом халқ муҳокамасига қўйилди. 

Мазкур ҳужжат Солиқ кодекси, Президентнинг нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини институционал такомиллаштиришга қаратилган фармонларига мувофиқ, банк-солиқ ўзаро ахборот алмашинувини рақамлаштириш мақсадида амалга оширилиши билдирилмоқда. 

Янги тартибга кўра, банклар юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари очилиши, ёпилиши ёки ҳолати ўзгариши тўғрисидаги ахборотларни солиқ органларига электрон шаклда маълум қилиб боради. Шунингдек, солиқ қонунчилиги ижросини назорат қилиш мақсадида, солиқ органининг расмий сўровига асосан мижозларнинг ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи ва операцияларига доир кўчирмалар уч кун муддатда электрон кўринишда тақдим этилиши шарт.

Янги низом билан жисмоний ва юридик шахсларнинг йирик миқдордаги пул айланмалари устидан ҳам назорат кучайтирилиши мумкин. Эндиликда жисмоний шахснинг банк картасига ёки электрон ҳамёнига бир календарь ой давомида бошқа жисмоний шахслардан (яқин қариндошлар бундан мустасно) базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада маблағ келиб тушса, банк бу ҳақда солиқ органларига маълумот узатиши лозимлги белгиланмоқда. 

Агар ҳужжат қабул қилинса, жисмоний шахслар томонидан чет эл юридик шахсларига (электрон хизматлар учун) ўтказилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар шахсга доир маълумотлар кўрсатилмаган ҳолда солиқ идорасига тақдим этилади. Жиноий схемаларнинг олдини олиш мақсадида, юридик шахсларнинг кунлик БҲМнинг 1000 бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганларнинг эса БҲМнинг 500 бараваридан ошган операциялари, шунингдек, мижозлар томонидан БҲМнинг 500 бараваридан ортиқ миқдорда олинган нақд пуллар ҳақидаги маълумотлар ҳам солиқ органларига юборилади.

Ушбу тизимни тўлиқ йўлга қўйиш мақсадида Солиқ қўмитаси ва Марказий банкка икки ой муддатда автоматлаштирилган Bank-soliq ахборот алмашиш махсус модулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш вазифаси юклатилган. Тўрт ой муддат ичида эса банкларнинг ахборот тизимлари ушбу махсус модуль доирасида солиқ органларининг тизимлари билан тўлиқ интеграция қилиниши таъминланиши керак бўлади. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири А.Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ж.Пўлатов зиммасига юкланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...