Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда металлургия саноати ҳажми 151 триллион сўмдан ошди: Навоий вилояти мутлақ етакчи
Иқтисод

Ўзбекистонда металлургия саноати ҳажми 151 триллион сўмдан ошди: Навоий вилояти мутлақ етакчи

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда металлургия саноати изчил ривожланишда давом этмоқда. Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки беш ойида мамлакатимизда металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 151,8 триллион сўмни ташкил этди.

Ушбу тармоқда Навоий ва Тошкент вилоятлари мутлақ етакчилик қилмоқда. Энг йирик тоғ-кон ва металлургия корхоналари жамланган Навоий вилоятида ишлаб чиқариш ҳажми 100,2 триллион сўмга етган бўлса, Тошкент вилоятида бу кўрсаткич 38,1 триллион сўмни ташкил этган. Шунингдек, кучли учликни 8 триллион сўм билан пойтахт Тошкент шаҳри якунлаб берган.

Республиканинг бошқа ҳудудларида эса кўрсаткичлар нисбатан пастроқ бўлиб, Самарқанд вилоятида 3,7 триллион сўмлик, Наманганда 538,1 миллиард сўмлик ва Сирдарёда 477,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Жиззах (192 миллиард сўм) ва Фарғона (190,8 миллиард сўм) вилоятларида ҳам кўрсаткичлар бир-бирига жуда яқин келган.

Металлургия саноатининг қолган қисми Бухоро (132,3 миллиард сўм), Сурхондарё (86,8 миллиард сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (66,3 миллиард сўм), Андижон (37,9 миллиард сўм) ҳамда Хоразм (19,6 миллиард сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Энг кам кўрсаткич эса Қашқадарё вилоятида қайд этилиб, бор-йўғи 11,3 миллиард сўмни ташкил этган. 

Навоий ва Тошкент вилоятларининг умумий улуши мамлакатдаги жами металлургия саноати ҳажмининг қарийб 91 фоизини ташкил этиши соҳанинг асосий қувватлари айнан шу икки ҳудудда марказлашганидан далолат беради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...