Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсида фарғоналик 27 ёшли йигит эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетди. ФВБ қутқарувчилари айни пайтда сув ости ва сув усти қидирув ишларини узлуксиз равишда олиб бормоқда.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, мудҳиш ҳодиса жорий йилнинг 12 июль куни соат 18:26 атрофида юз берган. Фарғона вилояти Учкўприк тумани "Пучуғой" маҳалласида яшаган, 27 ёшли фуқаро Сирдарё дарёсида чўмилиш вақтида оқимга бардош беролмай, сувга ғарқ бўлган.
Ҳозирда ФВБ махсус қидирув-қутқарув отрядининг ғаввослари сув остида, Наманган тумани бўлими ёнғин-қутқарувчилари эса қайиқлар ёрдамида сув устида қидирув ҳаракатларини давом эттирмоқда. Вилоят ФВБ қидирув ишлари якуни бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қилган.
Олдинроқ Навоий вилоятининг Кармана туманида ҳам уч нафар вояга етмаган ўсмир Зарафшон дарёсида чўкиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганди. Маълум бўлишича, Кармана тумани "Катта масжид" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё қисмига 3 нафар фуқаро чўмилиш мақсадида борган ва эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган эди.

Изоҳлар мавжуд емас