Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликлар январь ойи учун қарийб 126 миллиард сўм кешбэк олишди
Иқтисод

Ўзбекистонликлар январь ойи учун қарийб 126 миллиард сўм кешбэк олишди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рақамлаштириш жараёнлари доирасида 2026 йилнинг январь ойидаги харидлар учун истеъмолчиларга тўланган кешбэк маблағларининг статистик кўрсаткичлари эълон қилинди. 2026 йил 27 февраль ҳолатига кўра, мамлакат бўйлаб жами 197,6 миллионта чек учун 125,7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчилар ҳисобига ўтказиб берилди.

Ушбу тизимдан фойдаланиш ва кешбэк маблағларини тўлиқ қўлга киритиш учун истеъмолчилардан Face ID тизимидан ўтиш талаб этилади.

Тўланган умумий кешбэк маблағларининг салмоқли қисми республикамизнинг аҳоли кўпроқ яшайдиган ҳудудлари ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, Тошкент шаҳри бўйича тўловлар ҳажми 37,5 миллиард сўмни ташкил этган.

Фарғона вилоятида ушбу кўрсаткич 18,4 миллиард сўмга тенг бўлган. Тошкент вилоятида истеъмолчиларга 15,4 миллиард сўм миқдорида кешбэк қайтарилган.

Самарқанд вилоятида тўловлар миқдори 8,4 миллиард сўмни ташкил қилган. Қорақалпоғистон Республикасида эса 7,8 миллиард сўмлик кешбэк тўловлари амалга оширилган.

Энг кам кешбек тўловлари Навоий (2,9 миллиард сўм), Сирдарё (2,1 миллиард сўм), Жиззах (2,1 миллиард сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...