Абитуриентларга рухсатномалар берила бошланди
Жамият

Абитуриентларга рухсатномалар берила бошланди

45

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Абитуриентлар энди тест синовларида иштирок этиш учун "Абитуриент рухсатномаси"ни олишлари мумкин.

Ҳужжатни my.uzbmb.uz расмий сайтидаги шахсий кабинетдан юклаб олиш мумкин. Рўйхатга олиш варақаси саҳифасида рухсатномани юклаш учун махсус тугма пайдо бўлди.

Бундан ташқари, ҳужжатни шахсий кабинетга кирмасдан ҳам олиш мумкин - бунинг учун ҳавола орқали ўтиб (my.uzbmb.uz/allow/bachelor-allow) , паспорт серияси ва рақамини, шунингдек ЖШШИР рақамини киритиш керак.

Эслатиб ўтамиз, тест синовларига белгиланган вақтда паспорт (ИД-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келиш лозим. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган ҳамда кечиккан абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...