Загрузка
Загрузка
Қаерга отланамиз? Россияликлар  Янги йилни нишонлаш учун Ўзбекистонни танлашган
Жамият

Қаерга отланамиз? Россияликлар Янги йилни нишонлаш учун Ўзбекистонни танлашган

64
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Янги йил таътиллари учун МДҲ бўйлаб саёҳатга отланган россияликларнинг аксарияти Ўзбекистонга келаркан. Мамлакатимиз сотиб олинган чипталар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда РБКга ҳавола қилган ҳолда мухбириммиз хабар бермоқда.

Тегишли тадқиқот "Тинькофф Путешествия" томонидан ўтказилган. Ўрганиш учун 2024 йил 1-8 январь кунлари чет элга чипталарни сотиб олган банк мижозларининг операциялари тўғрисидаги маълумотлар асос бўлган.

Шундай қилиб, россияликлар орасида қўшни давлатлар тоифасидаги энг машҳур йўналиш Ўзбекистон бўлган: чипталарнинг 25 фоизи айнан мамлакатимизга сотилган. Ундан кейин Арманистон ва Озарбайжон турибди, ушбу мамлакатларга мос равишда Россия фуқароларининг 22% ва 13% ташриф буюришади.

Таиланд узоқ мамлакатлар орасида етакчилик қилмоқда. Шунингдек, россияликлар Янги йил байрами учун Туркия ва БААни танлашган.

Эслатиб ўтамизки, бу йил Ўзбекистон 7 миллионга яқин чет эллик сайёҳни қабул қилишни режалаштирган эди. 2024 йилда эса мамлакат 10 миллион сайёҳни жалб қилмоқчи.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+