Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон энергетикасида "яшил" технологиялар: ҳар саккизинчи киловатт энергия сақлаш тизимларидан олинмоқда
Жамият

Ўзбекистон энергетикасида "яшил" технологиялар: ҳар саккизинчи киловатт энергия сақлаш тизимларидан олинмоқда

4
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон энергетика тизимида энергия сақлаш тизимлари (BESS)нинг ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан, қуёш ва шамол электр станциялари қувватларининг ортиши билан бирга, ишлаб чиқарилган энергияни самарали жамғариш ва истеъмол энг юқори бўлган соатларда тармоққа узатиш ҳаётий заруратга айланди. 

Бугунги кунда республикамизда умумий қуввати 1545 МВт ва энергия сиғими 2600 МВт·соат бўлган замонавий энергия сақлаш тизимлари муваффақиятли фаолият юритмоқда.  Уларнинг аҳамияти шундаки, кечки энг юқори истеъмол вақтида тизимдаги ҳар саккизинчи киловатт электр энергияси айнан шу тизимларда аввалдан жамғарилган захира ҳисобидан қопланмоқда. Бу кўрсаткич мамлакат электр тармоқларининг кечки максимал юкламасининг 13,5 фоиздан ортиғини ташкил этади. 

Мамлакатимизнинг "яшил" энергетика мақсадлари сари ташлаган қадамлари изчил давом этмоқда. Хусусан, бугунги кунга қадар умумий қуввати қарийб 5,6 ГВт бўлган 20 та қуёш ва шамол электр станцияси ишга туширилган. Улар жорий йилнинг ўзида 4 миллиард кВт·соатдан ортиқ тоза энергия ишлаб чиқаришга муваффақ бўлган. 

Энергетика вазирлигининг стратегик режаларига кўра, жорий йил якунига қадар энергия сақлаш тизимларининг қувватини 2000 МВтга, энергия сиғимини эса 3600 МВт·соатга етказиш кўзда тутилган. 2030 йилга бориб эса бу салоҳиятни 4,5 ГВтга етказиш орқали Ўзбекистон нафақат энергетика хавфсизлигини янада мустаҳкамлайди, балки минтақада "яшил" энергияга ўтиш бўйича етакчи мамлакатлардан бирига айланишни мақсад қилган. 

Ушбу тизимларнинг кенг жорий этилиши электр энергияси таъминотида барқарорликни таъминлаш ва табиий иқлим омилларига боғлиқликни минималлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...