Бунинг охири вой бўлиши мумкин. Бош санитария инспектори номигагина ҳароратни текшириш ва ниқобларни иякда тақиб юриш ҳақида фикр билдирди
Жамият

Бунинг охири вой бўлиши мумкин. Бош санитария инспектори номигагина ҳароратни текшириш ва ниқобларни иякда тақиб юриш ҳақида фикр билдирди

1329

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков бозорлар ва дўконларда ҳарорат номигагина текширилаётгани, шунингдек ниқобларни ияги ёки бўйнига илиб қўйган кишилар хусусида гапириб ўтди. Бу тўғрисида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

“Билиб қўйингки, коронавирус организмга иягингиз ва бўйнингиз орқали юқмайди. Коронавирус организмга бурун, оғиз ва кўз шиллиқ пардаси орқали киради ва ривожланади. Дока ниқоб билан буруннинг, оғизнинг, бир пайтнинг ўзида иккаласининг ёпилмагани коронавирус қўзғатувчисининг организмга киришига йўл очиб беради”, - деб таъкидлади у.

Отабековнинг сўзларига қараганда, агар ниқобни тўғри тақиб юрган бўлсангиз, ниқобни нотўғри таққан одамга албатта эътироз билдиринг. Бундай шахс нафақат ўзининг, балки, Сизнинг саломатлигингизга ҳам хавф солади. Унинг эса бунга ҳаққи йўқ.

Шу билан бирга, санитария инспекторининг айтишича, супермаркетлар ва бозорларнинг кириш жойларида ўрнатилган термометрлар кўрсаткичлари бўйича маълумотларни жамлаш, уларни юқори ташкилотларга узатиш, туман, шаҳар, вилоятлар ва республика даражасида шакллантириш ҳамда таҳлил қилиш жуда мушкул жараёндир. Ҳарорати кўтарилган шахсларнинг нечтаси шифохонага борганлигини суриштириш ва аниқлашнинг имконияти ҳам йўқ.

“Асосий мақсад — тана ҳарорати кўтарилганларнинг сонини санаш эмас, балки уларни касаллик манбаи сифатида бошқалардан алоҳидалаш, бир пайтнинг ўзида кўпроқ одамлар билан мулоқотда бўлишига йўл қўймасликдир”, - деди Отабеков

Афсуски, айрим жойларда бу ишлар (ҳароратни ўлчаш – таҳр.) номигагина қилиняпти. Бунинг охири эса ёмон бўлиши мумкин.

“Коронавирусдан қутулдик, деган давлатларда касаллик эпидемик авжининг янги тўлқини пайдо бўлаётгани ҳаммамизнинг кўзимизни очиши керак”, - дея таъкидлади у.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...