Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг 9 сентябрь куни Жасурбек Чориев Европа – Кавказ – Осиё халқаро транспорт йўлаги (ТРАСЕКА) Бош котиби этиб сайлангани муносабати билан Ўзбекистон Транспорт вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Жасурбек Чориев 1978 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Колорадо университети ҳамда Тошкент давлат авиация институтини тамомлаган. Фаолиятини Чкалов номидаги авиация заводида бошлаган, кейинчалик хорижий авиакомпанияларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Транспорт вазирлиги тизимига 2019 йилда келган Чориев 2020 йил августидан бери вазир ўринбосари сифатида авиация ва темир йўл соҳаларини назорат қилиб келаётган эди.

Изоҳлар мавжуд емас