Загрузка
Загрузка
Тошкент автобусларида чиптасиз юрган йўловчилар сони 68 фоизга ошди
Жамият

Тошкент автобусларида чиптасиз юрган йўловчилар сони 68 фоизга ошди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш бошқармаси 2026 йил 1 сентябрдан эътиборан пойтахт автобусларида йўл ҳақини тўламайдиган йўловчиларга нисбатан назорат ва рейд тадбирларини кучайтирди. Янги қоидага кўра, фуқаролар автобус салонига чиқишдан олдин тўловни амалга оширишлари шарт. Эски тизимдан воз кечилиб, назорат кучайтирилгани сабабли сентябрь ойининг дастлабки 8 кунида кунлик қоидабузарликлар сони кескин ошган.

Август ойида йўл ҳақини тўламагани учун 10 843 нафар йўловчига Жарима расмийлаштирилган бўлиб, бу кунига ўртача 350 та ҳолатни ташкил этган эди. Сентябрь ойининг 1 ва 8 санаси оралиғида эса 4 696 нафар чиптасиз йўловчи ушланди ва уларга нисбатан маъмурий баённома тузилди. Натижада сентябрдаги кунлик ўртача кўрсаткич 587 тага етган.

Июль ойидаги статискада 2026 йил бошидан буён Тошкент автобусларида 80 мингга яқин чиптасиз йўловчи аниқланганди. Жами солинган жарималар миқдори қарийб 2 миллиард сўмни ташкил этган эди.

Таҳлилларга кўра, сентябрь ойидаги кунлик қоидабузарликлар сони август ойига нисбатан 237 тага ёки деярли 68 фоизга кўпайган. Барча қоидабузарликлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-қисми билан расмийлаштирилмоқда. Назоратчилар шаҳар бўйлаб кучайтирилган тартибдаги текширувларни давом эттирмоқда.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...