Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хитойнинг Цзянсу провинцияси Ляньюньган шаҳрида 2026 йил 10 сентябрь куни трансчегаравий телекоммуникация ва киберфирибгарликка қарши курашиш бўйича янги муассасалараро халқаро альянс ташкил этилди. Хитой ҳукумати ташаббуси билан ўтказилган таъсис конференциясида 46 та муассис давлат, 34 та кузатувчи мамлакат ҳамда БМТ ва Интерпол каби 4 та халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.
Ташкилот трансмиллий кибержиноятчиликка қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш мақсадида тузилган.
Тадбирда Вьетнам, Лаос, Кения, Камбоджа, Покистон ва Россия вакиллари сўзга чиқиб, Хитойнинг ушбу ташаббусини глобал хавфсизликни таъминлашдаги муҳим қадам сифатида юқори баҳолаганлар. Анжуман якунида иштирокчилар қўшма баёнот эълон қилиб, киберфирибгарлик бутун дунё учун жиддий таҳдидга айланганини таъкидлаганлар.
Анжуман қатнашчиларига кўра, ихтисослашган ва амалий ҳаракатларга йўналтирилган ушбу альянс фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқлари ва хавфсизлигини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой экология соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Томонлар бузилган ерларни тиклаш, кўчат етиштириш ва чўлланишга қарши курашиш бўйича замонавий технологияларни биргаликда жорий этишга келишиб олгандилар.

Изоҳлар мавжуд емас