Загрузка
Загрузка
"Электрон рецепт" тизими бекор қилинмоқдами?
Жамият

"Электрон рецепт" тизими бекор қилинмоқдами?

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Электрон рецепт" тизими бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур маълумотларни рад этиб, янги буйруқ лойиҳаси тизимни бекор қилишни эмас, балки уни кенгайтиришни назарда тутишини маълум қилди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, муҳокамага қўйилган ҳужжат айрим манбалар томонидан нотўғри талқин қилинган. Аслида, 2025 йилда қабул қилинган тартибга мувофиқ, электрон рецепт тизими фақат антибиотиклар ва гормонал дори воситалари каби чекланган рўйхат учун босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган эди.

Янги лойиҳа эса тизимни янада кенгайтиришни кўзда тутади. Хусусан, Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туманларидаги барча дорихоналар ҳамда тиббиёт муассасаларида рецепт асосида бериладиган дори воситаларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, айрим истиснолар сақланиб қолади. Жумладан, кучли таъсир қилувчи моддалар, гиёҳвандлик ва психотроп воситалар ҳамда реимбурсация дастурига оид жараёнлар мазкур тизимдан мустасно ҳисобланади.

Шундай қилиб, амалдаги тартибнинг бекор қилиниши электрон рецепт тизимидан воз кечишни англатмайди. Аксинча, бу унинг қамровини кенгайтириш ва амалиётга тўлиқ жорий этишга қаратилган янги босқич сифатида баҳоланмоқда.

Илгари Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Электрон рецепт" бўйича йиғилиш ўтказганди ва танқидларни инобатга олишга ваъда берганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...