Загрузка
Загрузка
Фойдаланувчиларнинг шикоятларидан сўнг Ўзбекистонда алоқа оператори абонент тўловини ечиш шартларига ўзгартиришлар киритди
Жамият

Фойдаланувчиларнинг шикоятларидан сўнг Ўзбекистонда алоқа оператори абонент тўловини ечиш шартларига ўзгартиришлар киритди

81
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ҳисобда ойлик тўлов учун маблағ бўлмаса, энди Beeline абонентларидан кунлик абонент тўлови ундирилмайди. Оператор Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг тегишли кўрсатмасини бажарган.

Аввалроқ компанияга фойдаланувчиларнинг розилигисиз кунлик 2 минг сўмлик абонент тўловини автоматик равишда ечиб олиш шартларини қайта кўриб чиқиш мажбурияти юклатилган эди. Бу эса моддий йўқотишлар ва истеъмолчиларнинг эътирозларига сабаб бўлди.

Кўрсатмага кўра, компания "кунлик абонент тўлови режимига ўтиш" хизматини бошқариш имкониятини жорий этди.

Эндиликда, абонентлар кунлик абонент тўлови ечиш хизматини:

USSD код орқали;

Hаmbi мобил иловаси;

Компаниянинг алоқа маркази;

Савдо офислари орқали ўчириши ёки фаоллаштириши мумкин.

Аввалроқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси реклама қонунчилиги талабларига риоя қилмагани учун Ucell’га молиявий жарима солган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...