Загрузка
Загрузка
Ишда ёки ўқишда коронавирусни юқтирмаслик йўллари. “Тошкент шифокорлари” маслаҳат бермоқда
Жамият

Ишда ёки ўқишда коронавирусни юқтирмаслик йўллари. “Тошкент шифокорлари” маслаҳат бермоқда

557
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. "Тошкент шифокорлари" Telegram канали ходимлар ва ўқувчилар коронавирусни юқтирмаслиги учун ишни қандай тўғри ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини эълон қилди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Беморлар ва мулоқот қилувчиларни яккалаш бўйича:

Агар ходим/талабанинг бирор-бир қариндоши COVID-19 билан касалланса, барча оила аъзолари мулоқот қилувчи ҳисобланади. Бундай ходим/талаба бемор билан охирги алоқадан сўнг 10 кун давомида ўз-ўзини яккалаши керак. Бу даврда аломатлар пайдо бўлса, беморлар ўзини-ўзи яккалаш тавсияларига амал қилиш керак.

COVID-19нинг тарқалиши юқори бўлган ҳудудлар, шунингдек гавжум жойлар (байрам, таъзия, ижтимоий тадбирлар)га борилганида 10 кун давомида ўз-ўзини яккалаш режимига риоя қилиш лозим.

- аломатсизлар бўйича:

· ПЗР таҳлили ижобий чиқса ва касаллик белгилари мавжуд бўлмаса, таҳлилдан сўнг 10 кун давомида яккаланиш керак.

· Аломатлилар бўйича:

Аломатлар пайдо бўлса, ходим/ талаба камида 10 кун давомида яккаланилиши ва соғайгандан кейин яна 3 кун шу режимга риоя қилади. Мисол учун, касаллик аломатлари 2-10 кунларда йўқолса, 13-кунда яккаланишни бекор қилиш, аломатлар 14 кунда йўқолса, 17-кунда яккаланишни тўхтатиш мумкин ва ҳоказо.

Умумий профилактик чоралар

- Қўл гигиенасига рияо қилиш (совун билан яхшилаб ювиш, антисептик ёрдамида ишлов бериш): вақти-вақти билан ўқув куни давомида ва албатта овқатдан олдин, айниқса, ҳожатхонадан сўнг, бошқа ўқувчилар ёки ўқитувчилар билан мулоқотдан кейин, зарарланган объектлар (ниқоблар, ишлатиладиган салфеткалар, чиқиндилар)га текканда.

- Қўллар билан кўз, бурун, оғизга тегмаслик

- Нафас олиш гигиенаси (ниқоб тақиш қоидаларига риоя қилиш – уларни хавфсиз ва тўғри тақиш, тўғри ечиб ташлаш ва йўқ қилиш). Ниқоблардан нотўғри фойдаланиш қўшимча хавф яратиши мумкин.

- Жисмоний масофага риоя қилиш (1-2 м масофани сақлаб, умумий хонада тиқилинчликнинг олдини олиш: биноларда иложи борича ходимлар/талабаларни бир бировидан узоқлаштириш, овқат тарқатиш ва тадбирларни қатъий жадвал асосида амалга ошириш).

- Мулоқот юзаларини дезинфекция қилиш (умумий жойлар, эшик ва дераза тутқичлари, ошхона ва пишириш жойлари, ҳожатхона юзалари, душ ва сув кранлари, қурилмаларнинг сенсорли экранлари, шахсий компьютер клавиатуралари ва иш юзалари).

Дезинфекцияловчи ёки аэрозолли пуркашлардан мунтазам фойдаланиш тавсия қилинмайди. Чунки улар аралашма сепилмаган юзалардаги ифлосликларни йўқотмайди. Аксинча, кўз, нафас олиш йўллари ва терига салбий таъсир кўрсатиб, аллергик касалликларни авж олдириши ва бошқа зарарли оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+