Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Хакерлар Тошкент метросига ҳужум қилишган. Метродаги соатда ножўя ёзув пайдо бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги "3-Бекат" станциясида вақтни кўрсатувчи соат дарчасида ҳаракатланувчи сатрда ножўя гап акс эттирилган видео тарқалганди.
“Ушбу ҳодиса бўйича ички хизмат текшируви ўтказилиб, унга кўра 12 апрель куни соат 16:40да ушбу вақтини кўрсатувчи соат механизмига хакерлар томонидан киберҳужум (бузиб кириш) содир бўлганлиги аниқланди. Ушбу дарча электрон тизимли бўлиб, Wi-Fi орқали бошқарилади”, - дея хабар бермоқда пойтахт метрополитени матбуот-хизмати.
Ҳужумчилар соатга ўрнатилган паролни бузиб, унга ножўя гапни ҳаракатланувчи сатрга жойлаштирган. Таъкидлаш жоиз, мазкур гап 4 дақиқа ичида олиб ташланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан айбдорлар қидирилмоқда ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Тошкент метрополитени раҳбарияти телекоммуникация тармоғига ноқонуний уланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантиради.
“Тошкент метрополитени” УК раҳбарияти телекоммуникация тармоғига ноқонуний (санксиясиз) уланишдан огоҳлантиради ва бунга жиноий жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтади.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас