Загрузка
Загрузка
Тошкентда учинчи синф ўқувчисини билагузукни ютишга мажбурлаш билан боғлиқ ҳолат назоратга олинди
Ҳодисалар

Тошкентда учинчи синф ўқувчисини билагузукни ютишга мажбурлаш билан боғлиқ ҳолат назоратга олинди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 151-мактабнинг учинчи синф ўқувчиси билан боғлиқ ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текширув олиб бормоқда. Аввалроқ бола уни металл билагузукни ютишга мажбурлашганидан сўнг шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат ҳақида боланинг онаси хабар берган. Унинг сўзларига кўра, ўқувчи мактаб ҳожатхонасига чиққан пайтда унинг олдига юқори синф ўқувчилари келган. Боланинг қаршилигига қарамай, улар унинг оғзига куч билан металл билагузук солган. Бола билагузукни ютиб юборган ва шундан сўнг унга мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Болалар омбудсмани офисида воқеа тасдиқланиб, ҳолат алоҳида назоратга олингани маълум қилинди. Офис ходимлари мактабга бориб, воқеа тафсилотларини бевосита жойида ўрганмоқда.

Текширув доирасида ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш ва бола ҳуқуқлари бузилган-бузилмагани масалалари ҳам ўрганилмоқда. Болалар омбудсмани барча ҳолатларга ойдинлик киритилиб, зарур чоралар кўрилгунга қадар вазиятни назорат қилиб боради.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилишича, ҳозирда ўқувчининг аҳволи қониқарли. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳодиса юзасидан туман ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Қўшимча маълумотлар текширув натижаларига кўра тақдим этилади.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...