Загрузка
Загрузка
Фарғонада фуқарони 210 минг доллар эвазига ҳоким қилмоқчи бўлган "судья ёрдамчиси" ушланди
Ҳодисалар

Фарғонада фуқарони 210 минг доллар эвазига ҳоким қилмоқчи бўлган "судья ёрдамчиси" ушланди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Фарғона вилоятида Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, йирик миқдордаги пулни фирибгарлик йўли билан олмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. 

Тезкор маълумотларга кўра, фуқаро ўзини гўёки Ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси сифатида таништирган. У фуқаронинг ишончига кириб, юқори лавозимдаги танишлари орқали уни Учкўприк тумани ҳокими этиб тайинлатиб беришни ваъда қилган. 

Ушбу "хизмат" эвазига 210 минг доллар талаб қилинган. Қонунбузар келишилган суммадан 100 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарликка суиқасд қилиш) ҳамда 28, 211-моддаси (пора беришда иштирокчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда "Келес" темир йўл чегара божхона пости инспектори пора олишда гумонланиб қўлга олинганди. Тергов маълумотларига кўра, у ҳужжатларни ноқонуний расмийлаштириш ва ўнта iPhone телефонларининг "IMEI" кодларини рўйхатдан ўтказиш учун 3 минг доллар олган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...