Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сербияга илк расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Белград шаҳрида ташкил этилган расмий қабул маросимида иштирок этди. Ушбу ташриф икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетганди.
Олий мартабали меҳмонларни Сербия Президенти Александр Вучич, унинг рафиқаси Тамара Вучич, Халқ мажлиси раиси Ана Брнабич, Бош вазир Журо Мацут ва бошқа расмий шахслар қутлаганлар. Тадбирда Ўзбекистон ва Сербия халқлари ўртасидаги алоқалар анъанавий дўстона руҳда изчил ривожланаётганига алоҳида эътибор қаратилди.
Саммит доирасидаги музокараларда томонлар машинасозлик, фармацевтика, ахборот технологиялари ва қишлоқ хўжалиги каби устувор соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларга оид муҳим ҳужжатлар тўпламини имзолашни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон делегациясининг ташрифи шарафига Сербия пойтахтидаги машҳур "Кула Белград" осмонўпар биноси Ўзбекистон давлат байроғи рангларида ёритилган.
Вучичнинг ўзи жорий йилнинг 28 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга ташриф буюрганди. Ўзбекистон етакчиси олий мартабали меҳмонни самимий қарши олган эди.

Изоҳлар мавжуд емас