Загрузка
Загрузка
Давлат органларида иш ҳақи тўлашнинг янги тизими жорий этилади
Сиёсат

Давлат органларида иш ҳақи тўлашнинг янги тизими жорий этилади

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда давлат органларида бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тизимини жорий этиш таклиф қилинди. Янги тизим 54 минг нафар давлат хизматчисини қамраб олиши, 11 та разряд ва 6 та поғонадан иборат янги иш ҳақи сеткасини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Янги тизимга кўра, ўндан ортиқ устама ва мукофотлар ўрнига учта асосий рағбатлантириш тўлови жорий этилади. Устама ходимнинг малака даражаси, функционал вазифаларни бажариши, ижро ва меҳнат интизоми ҳамда ташаббускорлиги асосида баҳоланадиган самарадорлик кўрсаткичлари — KPI учун тўланади. Шунингдек, муҳим ва мураккаб вазифаларни бажарган, инновацион ёндашувларни жорий этган ҳамда юқори натижа кўрсатган ходимларга бонус берилиши назарда тутилмоқда.

Бонус тўловларини белгилашда ходимнинг илғор ахборот технологиялари, жумладан, сунъий интеллект, замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштириши, шунингдек, тажриба ва малакасини ошириши каби мезонлар инобатга олинади.

Шунингдек, ҳудудий бошқармалар ходимларининг иш ҳақи тегишли ҳокимликлардаги ўхшаш лавозимлар маошидан юқори бўлмайди. Туман ва шаҳарларда иш ҳақи ҳамда штат бирликларини белгилашда аҳоли сони ва ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинади.

Ҳозирда давлат хизматчилари иш ҳақи таркибида лавозим маошининг улуши 15 фоиздан ошмайди. Иш ҳақи фондининг 70 фоизгача қисмини ходимнинг аниқ натижасига боғланмаган турли устама, мукофот ва рағбатлантирувчи тўловлар ташкил қилади. Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича 50 дан ортиқ алоҳида норматив ҳужжат амал қилмоқда. Бу бир хил лавозимдаги ходимлар иш ҳақи ўртасида катта фарқ юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...