Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаш учун қўшимча ҳақ оладиган тиббиёт ходимлари рўйхати кенгайтирилади. Унга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатадиган мутахассислар - оилавий шифокорлар, педиатрлар, пульмонологлар, терапевтлар киради. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Коронавирус билан оғриган беморларга биринчи дуч келадиган ва хавф остида бўлган шифокорларга нима учун қўшимча ҳақ тўланмаётганлиги ҳақидаги савол АОКАда бўлиб ўтган брифингда кўтарилди.
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, Президентнинг 2020 йил 26 мартдаги Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига биноан, қўшимча тўловлар Covid-19 касаллиги билан оғриган беморлар ва хавфли гуруҳга кирган кишиларга тўғридан-тўғри тиббий ёрдам кўрсатадиган тиббиёт ходимларига тўланади.
Отабековнинг сўзларига кўра, бирламчи тиббий ёрдам шифокорлари - оилавий шифокорлар, педиатрлар, пульмонологлар, терапевтлар ушбу рўйхатга кирмаган. Улар ўзларини хавф остига қўяётган бўлсалар-да, коронавирус билан ишлайдиган бўлинмалар таркибидан ўрин олмаган.
Мазкур масала Бош вазир ўринбосари Бехзод Мусаев томонидан кўтарилган ва қайта кўриб чиқилмоқда. Беморлар билан бевосита алоқада бўлиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш орқали хавф остида қолаётган барча тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўланади. Нурмат Отабековнинг айтишича, тегишли ҳужжат тайёрланмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас