Загрузка
Загрузка
Японияда асли ўзбекистонлик бўлган Орзугул Бобохўжаева "Шинсэйто" номли янги сиёсий партияга асос солди
Ҳодисалар

Японияда асли ўзбекистонлик бўлган Орзугул Бобохўжаева "Шинсэйто" номли янги сиёсий партияга асос солди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  14 сентябрь куни Токио шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида Токионинг Сэтагая тумани депутати, асли ўзбекистонлик Орзугул Бобохўжаева ҳамда Жанубий кореялик Чон Жэ Ук Японияда "Шинсэйто" номли янги сиёсий партия ташкил этилганини маълум қилди. Мамлакат тарихида илк бор Япония фуқаролигини олган икки хорижлик томонидан сиёсий партия тузилди.

Хабарларга кўра, янги партияга Орзугул Бобохўжаева раис, Чон Жэ Ук эса ҳамраис этиб тайинланди. Партиянинг асосий мақсади Японияда истиқомат қилаётган 4 миллионга яқин хорижликлар ва маҳаллий аҳоли ўртасида ўзаро ҳурмат ҳамда кўп маданиятли ҳамжиҳатликка асосланган жамият барпо этишдан иборат. "Шинсэйто" дастлаб ўз фаолиятини ва номзодлар кўрсатишни Токионинг Сэтагая ва Шинжуку туманларида бошлашни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Орзугул Бобохўжаева 2007 йилда Японияга кўчиб ўтган. У 2023 йилда Токионинг Сэтагая тумани кенгаши сайловида мустақил номзод сифатида иштирок этиб, депутатликка сайланган ва ҳозирда ҳам ушбу лавозимда фаолият юритмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...